Бугун
94
Ўзбек

Ўртоқлик ўйинлари. Уругвай Доминикан Республикасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Чили ва Колумбия муросага келди

Футбол
17 ноябр, 21:20
Жанубий Америка жамаолари ўртасида ўзаро ўртоқлик баҳслари ўтказилди.
Ўртоқлик ўйинлари. Уругвай Доминикан Республикасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Чили ва Колумбия муросага келди
Foto: Getty Images
17.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Чили Чили 0 : 0 Колумбия Колумбия

18 ноябрга ўтар кечаси Чили ва Колумбия миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик баҳси бўлиб ўтди. Сантягодаги Миллий стадионда кечган беллашувда ҳисоб очилмади — 0:0.

Колумбия тўпга эгалик қилиш бўйича устунликка эга бўлди. Меҳмонлар ўйин вақтининг 57 фоизида тўпни назорат қилди ва дарвоза томон 12 та зарба йўллади. Чили эса 43 фоиз тўпга эгалик қилиб, 10 та зарба билан жавоб қайтарди.

36-дақиқада колумбиялик ҳужумчи Луис Суарес пеналтидан унумли фойдалана олмади. Беллашув давомида икки жамоа футболчилари жами еттита сариқ карточка олди: учтаси чилиликларга, тўрттаси колумбияликларга кўрсатилди.

Маълумот учун, сўнгги 10 та баҳсда Чили тўрт ғалаба, бир дуранг ва бешта мағлубият қайд этган. Колумбия эса ушбу даврда беш марта ғалаба қозонган, тўрт бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлуб бўлган.

Шунингдек, Монтевидеодаги «Сентенарио» стадионида Уругвай ва Доминикан Республикаси миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

41-дақиқада Родриго Агирре ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Хавер Валдес автогол муаллифига айланди. 80-дақиқада Николас де ла Круз пеналтини аниқ амалга оширди. 87-дақиқада Федерико Валверде ҳисобни йириклаштирди, 90+4-дақиқада эса Бруно Дамиани якуний натижани ўрнатди.

Ўртоқлик ўйини
Уругвай — Доминикан Республикаси 5:0
Голлар:
Агирре 41, Валдес 70 (автогол), де ла Круз 80 (пен.), Валверде 87, Дамиани 90+4.

Ўртоқлик ўйини
Чили — Колумбия 0:0

Огоҳлантиришлар: Чили — 3, Колумбия — 4.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чили Чили
  • Колумбия Колумбия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар