Бугун
94
Ўзбек

Паредес мураббийлик курсларида таҳсил олишни бошлади

Футбол
17 ноябр, 22:00
Аргентиналик яримҳимоячи Росарио шаҳридаги АТФА мактабида рўйхатдан ўтди.
Паредес мураббийлик курсларида таҳсил олишни бошлади
Foto: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Леандро Паредес футбол мураббийи бўлиш учун илк қадамни ташлади. У Росарио шаҳридаги АТФА мактабининг мураббийлик курсларига ёзилди. Бу ҳақда таълим муассасаси матбуот хизмати хабар берди.

«Леандро Паредесни Росарио шаҳридаги АТФА 193-мактабимизда катта мамнуният билан кутиб оламиз. У футбол мураббийи бўлиш мақсадида таҳсил олишни бошлайди. Буларнинг барчаси футбол бешикларидан бири бўлган шаҳарда амалга ошади. Тажриба ва касбий таълим бир-бирини ажойиб тарзда тўлдиради, чунки футболда доимо ўрганиш учун нимадир топилади. Бизга билдирган ишончи ва ушбу янги босқич учун айнан мактабимизни танлагани учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади АТФА баёнотида.

Паредес мураббийлик фаолиятига тайёргарлик кўраётган ягона аргентиналик футболчи эмас. «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро ҳам футболчилик фаолиятини давом эттирган ҳолда масофавий мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда.

Шунингдек, «Росарио Централ» ҳужумчиси Анхел Ди Мария ҳам ушбу йўналишда таълим олган. У ўқув дастурини тўлиқ якунлаб, шу йил март ойида айнан шу марказда мураббийлик дипломини расман қўлга киритган.

Бугунги янгиликлар