Бугун
94
Ўзбек

«Валенсия» янги стадиони учун абонементлар савдосини бошлади

Футбол
17 ноябр, 22:20
Мухлислар 2027 йил ёзида очилиши режалаштирилган «Ноу Местайя»даги ўз жойларини танлаш имкониятига эга бўлди.
«Валенсия» янги стадиони учун абонементлар савдосини бошлади
Foto: Getty Images

«Валенсия» янги даврга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб «Местайя» стадионидан «Ноу Местайя» аренасига кўчиш жараёнини амалий босқичга олиб чиқди. Жамоа мавсумий абонемент эгалари учун янги стадиондаги жойларни танлаш имкониятини очди.

18 ноябрдан бошлаб амалдаги абонемент эгалари янги уй стадионида ўзларига маъқул жойларни банд қилишлари мумкин. Ушбу имкониятдан биринчилардан бўлиб Хосе Бенет фойдаланди. У «Валенсия» тарихидаги биринчи рақамли абонемент эгаси ҳисобланади ва клубнинг уй баҳсларини 79 йилдан буён мунтазам равишда стадиондан кузатиб келади.

Шу тариқа, «Валенсия» нафақат стадионини алмаштириш, балки мухлисларини ҳам янги аренага кўчишга тайёрлаш жараёнини бошлади.

Маълумот учун, клуб «Ноу Местайя» стадионини 2027 йил ёзига қадар фойдаланишга топширишни режалаштирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
Бугунги янгиликлар