Live
4
Ўзбек

Суарес Месси билан бир вақтда фаолиятини якунлашни истамоқда

Футбол
17 ноябр, 17:38
Ҳозирда иккиси ҳам 39 ёшда.
Суарес Месси билан бир вақтда фаолиятини якунлашни истамоқда
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес Лионел Месси билан фаолиятини бирга якунлаш истаги борлиги айтди.

– Ким футболчилик фаолиятини тезроқ якунлайди: сенми ёки Месси?

– Бу саволга жавоб бериш қийин. Аммо ҳозирча футбол ўйнашга кучимиз етар экан, майдонда қолишда давом этамиз. Қилаётган ишимиздан завқ олиш, рақобат руҳини ва ғалабага бўлган иштиёқни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

– Сен бир неча бор Месси билан бир вақтда футболдан кетишни исташингни айтгансан. Ҳали ҳам ундан: «Нима деб ўйлайсан, Лео, бирга кетамизми?» деб сўрайсанми?

– Ҳа, албатта. Аммо шундай пайт келиши мумкинки, унда футбол ўйнаш учун ҳали куч ва иштиёқ етарли бўлади, мен эса бир куни унга: «Дўстим, сен давом эт, мен эса ўзимнинг сўнгги манзилимга етиб келдим», дейишим мумкин.

Ҳозирча эса, жисмоний ҳолатимиз яхши, бахтлимиз, майдонда намойиш этаётган ўйинимиздан завқ оляпмиз ва яхши даражада футбол ўйнашда давом этяпмиз. Бу мухлислар учун ҳам муҳим.

Фақат футбол ўйнашда давом этиш билан юқори савияда ўйнашда давом этиш ўртасида катта фарқ бор. Шахсан ўзимни яхши формада ҳис қиляпман, Лео ҳам яхши ҳолатда. Бу эса бизга катта ёрдам бераётган муҳим омиллардан бири, — деди Суарес Tot Costa нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар