Live
4
Ўзбек

Миллатлар Лигаси. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум

Футбол
17 ноябр, 17:02
Чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими 20 ноябр куни бўлиб ўтади.
Миллатлар Лигаси. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум
Фото: Getty Images

УЕФА Миллатлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми гуруҳ босқичи якунланди.

Унга кўра, Франция, Белгия, Германия, Нидерландия, Англия, Испания, Норвегия ва Португалия миллий жамоалари плей-офф босқичига йўл олди.

Чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими 20 ноябр куни бўлиб ўтади. Ушбу босқичнинг илк учрашувлари 2027 йилнинг 25–27 март кунлари, жавоб баҳслари эса 28–30 март саналарида ўтказилади.

Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи финал босқичи 2027 йил 9–13 июн кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби — Португалия миллий жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португалияликлар Испания билан асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шунингдек, Миллатлар лигаси натижалари 2028 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи билан ҳам боғлиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар