Дания миллий жамоаси ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд Криштиану Роналдуни ўзининг энг катта кумири деб билишини таъкидлади. Фабрицио Романога берган изоҳида «Наполи» футболчиси португалиялик ҳужумчининг ўйин услуби ва характеридан кўп нарсани ўрганганини айтди.
«Криштиану Роналду — менинг энг катта кумирим. Мен унинг гол уришга бўлган чанқоқлиги ва менталитетини ўрганишга ҳаракат қилганман.
У жуда зўр инсон. Ёшлигимдан бери дўстларим билан унинг ўзини тутиши ва майдондаги ҳаракатларига ҳавас қилиб келганмиз», — деди Ҳойлунд.
Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси доирасида Дания Португалияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади