Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Миллатлар Лигаси доирасидаги Германиядан учралган 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан кейин футболчиларининг ўйинини кескин танқид қилди.
«Нима содир бўлганини тушуниш учун футболчилар билан гаплашдим. Аввало, мухлислардан узр сўрашимиз керак. Биз на ўйин, на характер кўрсата олдик. Буни тушунмаяпман.
Грецияга қарши тарихий ўйин ўтказгандик. Ўшанда юқори шиддат ва иштиёқ билан ҳаракат қилгандик. Бугун эса бунинг мутлақо акси бўлди.
Балки жамоага яқинда келганим ва футболчиларни ҳали тўлиқ билмаганим сабабдир. Эҳтимол, тўғри руҳий тайёргарлик етишмагандир.
Бу жуда аламли. Ҳафа бўлдим ва қаттиқ ранжидим. Чунки бугунгача футболчиларим билан фахрланардим. Лекин бугунги ўйин мени шокка туширди. Шунга қарамай, ҳаммасини қайтадан қуришни бошлаймиз.
Кийиниш хонасида ҳам ҳозиргидек оҳангда гапирдим. Ҳар бир вазиятнинг сабабини тушунишга ҳаракат қиламан.
Бор вазият шу, аммо бунга кўникиш мумкин эмас. Бугундан бошлаб кўп нарсани ўзгартиришимиз керак. Бу шармандалик эди», — деди Хави NOS телеканали эфирида.