Live
3
Ўзбек

Ван Боммел: «Доннарумма бўлмаганида, Италияга 6 та гол урган бўлардик»

Футбол
16 ноябр, 06:38
Белгия бош мураббийи Италия устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.
Ван Боммел: «Доннарумма бўлмаганида, Италияга 6 та гол урган бўлардик»
Foto: Getty Images
15.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Белгия Белгия 4 : 1 Италия Италия

Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммел Италия дарвозабони Жанлуижи Доннарумма унинг жамоасига янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишга халақит берганини таъкидлади.

Якшанба куни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида белгияликлар «мовий гвардия»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва плей-офф босқичига йўл олди.

«Агар дарвозада Доннарумма бўлмаганида, биз 6 та гол урган бўлардик.

Ростини айтсам, икки ой олдин — жамоа билан иш бошлаганимизда, бундай натижани кутмаган эдим. Аммо Италияга қарши биринчи ўйиндан олдин ҳам бу жамоа ҳақиқатан ҳам ақлли футболчилардан ташкил топганини айтишим мумкин эди. Улар билан ишлаш — мураббий учун ҳақиқий завқ»,
— деди ван Боммел Sky Sport Italia нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Италия Италия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар