UFC жангчиси Шара Буллет иккинчи хотин олиши мумкинлигини айтди.
— Барча мусулмонларда бундай имконият бор, фақат ҳамма ҳам бунга рози бўлавермайди. Менинг хотиним рози бўлди, чунки Аллоҳ таоло рухсат берган нарсага норози бўлишмайди. Агар бунга рози бўлмасанг, демак, қалбингдаги иймон мукаммал эмас.
— Иккинчи хотин олишни режалаштиряпсанми?
— Ҳа, шундай деб ўйлайман.
— Иккинчи хотин нима учун керак? Бу катта масъулият-ку.
— Биринчи хотинга хиёнат қилиш истаги пайдо бўлмаслиги учун. Гуноҳга ботиб юргандан кўра, иккинчи хотин олган маъқул. Назаримда, ҳар бир инсоннинг кўнгли бошқа бировга ҳам мойил бўлиши мумкин.
— Унда иккинчи хотинга ҳам ўрганиб қолсанг, кейин учинчисини, тўртинчисини олишинг мумкин-ку?
— Тўрттагача олиш мумкин, ҳа. Агар тўртта хотинни ҳам моддий таъминлаш имконияти бўлса, Аллоҳ таоло бунинг учун сени мукофотлайди, деб ўйлайман. Хотинингга сарфлаган маблағинг ҳам савоб ҳисобланади. Аёлга кўрсатган ҳар қандай яхшилигинг учун ажр бор. Хотининг еган ҳар бир бўлак нон ҳам, агар уни ҳалол меҳнатинг билан топган бўлсанг, савобдир.
Қанча кўп хотинни таъминласанг, шунча кўп савоб оласан. Хотинларинг қанча кўп бўлса, Аллоҳ таоло сенга шунча кўп ризқ беради, — деди Шара Буллет.
Шара Буллет: «Иккинчи хотин олмоқчиман. Рафиқам рози бўлди»
MMA
16 ноябр, 07:02
UFC жангчиси тўрт мартагача уйланиши мумкинлигини айтди.
Foto: Getty Images