15 ноябр куни Ню-Йоркда UFC 334 турнири бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун Сирил Ган (15-2-0-1) ва Жош Ҳокит (10-1) ўртасида кечди.
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва ҳакамларнинг барчаси бир хил — 48:47 ҳисобида Сирил Ганнинг ғалабасини қайд этди.
Кечанинг асосий жангидан олдинги яна бир марказий тўқнашувда Кайла Ҳаррисон (20-1) тўртинчи раундда Аманда Нунесни (23-6) бўғиш усули билан таслим этди ва аёллар ўртасидаги енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Кечанинг бошқа жанглари натижалари:
🔘 Кайо Борралио (19-2) Юсри Белгаруини (11-4) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди — 30:27, 30:27, 30:27.
🔘 Урош Медич (14-3-1) ва Кевин Ҳолланд (29-15-1) ўртасидаги жанг дуранг билан якунланди — 28:28, 29:27, 28:28.
🔘 Луис Гуруле (12-4) Билал Ҳасанни (10-1) ҳакамларнинг якдил бўлмаган қарори билан мағлуб этди — 28:29, 29:28, 29:28.
🔘 Стивен Томпсон (18-9-1) Чарлз Радтке (12-6) устидан учинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
🔘 Крис Данкан (16-3) Дрю Доберни (29-16) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди — 30:27, 30:27, 29:28.
🔘 Терренс Маккинни (19-9) Жим Миллерни (39-20) биринчи раундда техник нокаутга учратди.
UFC 334. Ган Ҳокитни мағлуб этди ва бошқа натижалар
MMA
16 ноябр, 04:25
Ню-Йоркдаги турнирда бир қанча жанглар бўлиб ўтди.
Foto: Getty Images