Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олиш имкониятига ишонмоқда. Бу ҳақда журналист Ник Ҳаррис хабар берди.
Маълум қилинишича, «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес норвегиялик юлдузни ушбу мавсум якунланганидан кейин Мадридга олиб келишга ишончи комил. Қайд этилишича, ушбу маълумот яқинда Перес билан бирга тушлик қилган шахсдан олинган.
26 ёшли Ҳоланд ушбу мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча мусобақалар доирасида 14 та учрашув ўтказиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди. Норвегиялик ҳужумчи Англия клубининг асосий тўпурарларидан бири бўлиб қолмоқда.
Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 220 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ. Ҳоланднинг эҳтимолий трансфери юзасидан якуний қарор ҳам эълон қилинмаган.
Аввалроқ Ҳоланд Герд Мюллернинг 52 йиллик натижасини такрорлагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади