Бразилия футболининг афсонаси Роналдинио 4068 кунлик танаффусдан сўнг яна расмий учрашувда майдонга тушди. У фаолиятини якунлаганидан 11 йил ўтиб, Италиянинг «Равенна» клуби сафида дебют қилди.
Аввалига кўпчилик Роналдинионинг футболга қайтиши ҳақидаги хабарларни ҳазил ёки реклама ҳаракати деб ўйлаган эди. Бироқ бразилиялик юлдуз «Равенна» ва «Форли» ўртасидаги дербида асосий таркибдан жой олди.
Дастлаб Роналдинионинг майдонда тахминан 30 дақиқа ҳаракат қилиши режалаштирилганди. Лекин у биринчи бўлимни тўлиқ ўтказди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Хусусан, учрашувнинг 36-дақиқасида унинг узатмасидан сўнг Жулио Донати рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, Роналдинио узоқ танаффусдан кейинги илк расмий ўйинида голли узатма муаллифига айланди.
«Равенна» ушбу баҳсда «Форли»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бразилиялик юлдузнинг футболга қайтиши эса ғалаба билан бошланди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади