Бугун
27
Ўзбек

«Арсенал» Райс билан янги шартнома имзолашга яқин

Футбол
16 ноябр, 02:35
    1
Айни пайтда музокаралар якуний босқичга кирган.
«Арсенал» Райс билан янги шартнома имзолашга яқин
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби жамоа етакчиларидан бири Деклан Райс билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, «тўпчилар» 27 ёшли яримҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттириш борасида келишувга эришишга яқин. Айни пайтда музокаралар якуний босқичга кирган ва янги шартнома яқин вақт ичида расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, англиялик футболчи 2023 йил ёзидан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали Райснинг трансфер қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Бу мавсум АПЛда яримҳимоячи 10 та учрашувда иштирок этиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ Райс Англиянинг сўнгги беш йилдаги энг тезкор голига муаллифлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар