Бугун
27
Ўзбек

Мераб Двалишвили Усмон ва Умар Нурмагомедовни озод қилишни сўради

MMA
16 ноябр, 00:30
    9
Грузиялик жангчи RAF турнирида Мораэс устидан қозонилган ғалабадан кейин ушбу воқеага муносабат билдирди.
Мераб Двалишвили Усмон ва Умар Нурмагомедовни озод қилишни сўради
Фото: Getty Images

UFCнинг энг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Мераб Двалишвили Абу-Дабидаги муштлашувдан сўнг қўлга олинган Усмон ва Умар Нурмагомедов ҳамда уларнинг дўстларини озод қилишни сўради.

Грузиялик жангчи RAF турнирида Марлон Мораэс устидан қозонилган ғалабадан кейин ушбу воқеага муносабат билдирди.

«Абу-Даби ҳукумати, илтимос, бу йигитларни озод қилинглар. Биз шунчаки жангчилармиз, бундай ҳолатлар бўлиб туради», — деди Двалишвили.

Эслатиб ўтамиз, RAF турнири арафасида Абу-Дабидаги меҳмонхоналардан бирида Усмон Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасида муштлашув юз берган эди. Можарога аралашган барча иштирокчилар полиция томонидан қўлга олинган.

13 ноябр куни тарқалган маълумотларга кўра, ушбу воқеа юзасидан ушланган 10 нафар шахснинг 8 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Двалишвили эса можарога қарамай, уларни озодликка чиқаришни сўраган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар