Бугун
27
Ўзбек

Почеттино АҚШ миллий жамоаси аъзосини «МЮ»га олиб келмоқчи

Футбол
16 ноябр, 03:30
Мутахассис америкалик футболчини клубнинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритган.
Почеттино АҚШ миллий жамоаси аъзосини «МЮ»га олиб келмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино «Ювентус» яримҳимоячиси Уэстон Маккеннини жамоага таклиф қилиш ниятида. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, аргентиналик мутахассис америкалик футболчини клубнинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритган.

Почеттино Маккенни билан АҚШ миллий жамоасида бирга ишлаган ва унинг майдонда бир нечта позицияда ҳаракат қила олиш қобилиятини юқори баҳолайди.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган. «Ювентус» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишидан хабардор, аммо Турин клубида бу ҳолат хавотир уйғотмаяпти.

Маълумот ўрнида, Маккеннининг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Лучано Спаллетти яримҳимоячини жамоанинг дахлсиз футболчиларидан бири деб ҳисоблайди.

UEFA билан келишув доирасидаги молиявий чекловларга қарамай, «Ювентус» Маккеннини қўлдан чиқармасликка қатъий қарор қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Ювентус Ювентус
  • АҚШ АҚШ
Бугунги янгиликлар