Бугун
47
Ўзбек

Испанияда 10 йил ичида иккинчи «олтин авлод» шаклланди. Бунга қандай эришилди?

Футбол
15 ноябр, 10:30
    34
Ёшлар академияларига эътибор ва ягона футбол тизими Испания муваффақиятининг асосий омилларига айланди.
Испанияда 10 йил ичида иккинчи «олтин авлод» шаклланди. Бунга қандай эришилди?
Foto: Getty Images
15.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Испания Испания 2 : 3 Англия Англия

Испания футболи 2010 йилларнинг ўрталарида юзага келган инқироздан қисқа вақт ичида чиқиб кетди. 2016 йилдаёқ, кетма-кет иккита муваффақиятсиз турнирдан сўнг, мамлакат футбол федерацияси ёшлар академиялари билан ҳамкорликни кучайтиришга киришди. 2022 йилда эса футболни ривожлантириш бўйича миллий режа тасдиқланди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди. 2016 йилдан буён Испания миллий жамоалари турли ёш тоифаларидаги 20 дан ортиқ турнирда ғалаба қозонди. Бу кўрсаткич Европадаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Миллий режа доирасида испан клублари ўз академиялари тарбияланувчиларига кўпроқ имконият бера бошлади. Ҳозирда Ла Лига топ-5 чемпионат орасида ўз мамлакатида тарбияланган футболчилар сони бўйича ишончли тарзда етакчилик қилмоқда.

Испан клублари ёш футболчиларни асосий жамоага олиб чиқишда захира жамоалари тизимидан кенг фойдаланади. «Барселона Атлетик» ва «Реал Кастиля» бунга яққол мисол бўла олади. Катталар даражасидаги мусобақаларда иштирок этадиган иккинчи жамоасига эга клублар сони эса 42 тага етган.

Муваффақиятнинг яна бир муҳим омили — ёшлар миллий жамоалари ўртасида йўлга қўйилган аниқ тизим. Луис де ла Фуенте аввал ёшлар жамоаларида ишлагани сабабли ҳозирги таркибдаги футболчиларнинг катта қисмини яхши танийди.

Бундан ташқари, барча ёш тоифаларида ягона ўйин услубига амал қилиниши футболчиларнинг кейинги босқичга мослашишини осонлаштиради. Шу тариқа ёшлар жамоасида шаклланган ўйин тамойиллари асосий миллий жамоада ҳам давом эттирилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Англия Англия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

34 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар