Бугун
47
Ўзбек

«Манчестер Сити» Нунес билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
15 ноябр, 16:15
Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
 «Манчестер Сити» Нунес билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячи Маттеус Нунес билан янги уч йиллик шартнома борасида келишувга эришиш арафасида. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик футболчининг ҳафталик маоши 20 минг фунт стерлингга оширилиб, бонусларсиз 150 минг фунтни ташкил этади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Нунес 2023 йилнинг ёзида «Вулверҳэмптон»дан 62 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилган.

Қайд этлишича, унга «Реал» қизиқиш билдираётганига қарамай, «Манчестер Сити» уни жамоада олиб қолиш ниятида. Айни пайтда Нунес жароҳатидан тикланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар