Бугун
48
Ўзбек

Аит-Нури «Манчестер Сити»ни тарк этмоқчи

Футбол
11 ноябр, 12:27
Ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Аит-Нури «Манчестер Сити»ни тарк этмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг чап қанот ҳимоячиси Раян Аит-Нури қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиш ниятида. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, жазоирлик 25 ёшли футболчининг хизматларига Италиянинг икки клуби — «Ювентус» ва «Наполи» қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, А Серия грандлари вакиллари аллақачон унинг атрофидаги шахслар билан музокара олиб бормоқда.

Аит-Нури бу мавсумда барча турнирлар доирасида тўртта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобида учта голли узатмани қайд этган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар