Live
1
Ўзбек

Каннаваро: «Дарвозабонлар борасида муаммо кўрмаяпман»

Футбол
11 ноябр, 07:10
    24
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Россияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.
Каннаваро: «Дарвозабонлар борасида муаммо кўрмаяпман»
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россияга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

«Осиё кубогига яхши тайёргарлик кўраётгандик, аммо турнир қолдирилди. Балки, бунинг яхши томонлари ҳам бордир. Жамоани янада шакллантириб оламиз, кўпроқ футболчиларни синаб кўрамиз.

Россия миллий жамоаси ва футболчилари ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Уларнинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Агрессив ва зич ўйнайдиган кучли жамоа. Аммо ҳар бир жамоада бўлганидек, рақибнинг заиф томонлари ҳам бор. Менга кучли рақибларга қарши ўйнаш ёқади. Футболчилар ҳам бундай ўйиндан яхши тажриба олишади.

Дарвозабонлар? Ҳамма танқид қиляпти, аммо мен муаммо кўрмаяпман. Яхши даражали посбонлар йиғилган. Эртага уларнинн исталгани майдонга тушиши мумкин. Ҳар бир голда дарвозабонларни айблаб, уларга босим юклайвериш нотдғри. Масалан, Жанубий Кореяга (0:2) қарши баҳсда ўтказиб юборилган биринчи тўпда кўпроқ «жонли девор» хатога йўл қўйди иккинчи голда эса ҳимоячилар ҳужумчини бўш ҳудуддда ёлғиз қолдиришди»,
— дейда Каннаваро матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Россия баҳси 12 ноябр куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

24 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар