«Ювентус» қанот ҳужумчиси Эдон Жегрова қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли Косово миллий жамоаси футболчиси кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Шу сабабли у январ ойида бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Жегрова 2025 йил ёзида «Ювентус» сафига қўшилган ва клуб билан беш йиллик шартнома имзолаган. У ушбу мавсум А Серияда тўққизта баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали Жегрованинг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Косово миллий жамоаси сафида ҳам тўп тепади.