«Ювентус» қишки трансфер ойнасида таркибни уч нафар футболчи билан кучайтиришни мўлжалламоқда. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, туринликлар келаси мавсум УEФА Чемпионлар лигасига йўлланма олиш мақсадида ҳужумчи, яримҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда.
Ҳужум чизиғини кучайтириш учун Александр Сёрлот («Атлетико»), Фоларин Балогун («Монако») ва Матео Ретеги («Ал Қодисия») номзодлари кўриб чиқилмоқда.
Чап қанот ҳимояси учун «Манчестер Сити» футболчиси Райян Айт-Нури вариант сифатида қайд этилган. Яримҳимоя чизиғида эса «Марсел» вакили Пер-Эмил Хёйбергга бўлган қизиқиш сақланиб қолмоқда.
Маълумот учун, «Ювентус» қишки трансфер ойнасида учта позицияни кучайтиришни асосий вазифалардан бири сифатида белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар келаси мавсум УEФА Чемпионлар лигасида қатнашиш учун Италия чемпионатидаги ўрнини яхшилашга интилмоқда.