«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли узоқ вақт жамоа фаолиятидан четда қолганидан сўнг клуб базасига қайтди. Бу ҳақда Германиянинг ТZ нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 10 ноябр куни мутахассис Мюнхен клуби қароргоҳига ташриф буюрган. Аввалроқ «Бавария» мураббийнинг халқаро танаффусдан кейин қайтишини кутаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Маълумот учун, «Бавария» Бундеслиганинг дастлабки тўққиз туридан кейин 21 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам шунча очко тўплаган ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар навбатдаги баҳсини 20 ноябр куни «Кёлн»га қарши ўтказади. Бундеслиганинг 10-туридан ўрин олган беллашув Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.