«Шалке 04» дарвозабони Лорис Кариус Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Маълум қилинишича, Германия чемпиони раҳбарияти 33 ёшли посбоннинг тажрибасини юқори баҳоламоқда. Шунингдек, унинг сўнгги учрашувлардаги ишончли ҳаракатлари мюнхенликларда ижобий таассурот қолдирган.
Кариус «Бавария»нинг эҳтимолий трансфер номзодлари рўйхатига киритилган. Унинг «Шалке 04» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, дарвозабон ушбу мавсумда Бундеслигада 9 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 11 гол ўтказиб юборди. Шунингдек, Лорис 3 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Улардан бири айнан «Бавария»га қарши баҳсга тўғри келган.
Transfermarkt портали Кариуснинг трансфер қийматини 1,2 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ Нойер узоқ муддатга сафдан чиққани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади