«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоанинг ушбу мавсумдаги натижаларидан норози ва бош мураббий Майкл Кэррик билан ҳамкорликни якунлашга қарор қилган. Бу ҳақда Тhe Touchline нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 45 ёшли мутахассисга бугун тушдан кейин истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар берилади. «МЮ» Кэррик билан 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган шартномани бекор қилади.
«Манчестер Юнайтед» сўнгги баҳсда «Олд Траффорд» стадионида «Астон Вилла» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.
Маълумот учун, «МЮ» Англия Премер-лигасининг 10 туридан кейин атиги 8 очко жамғарган ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасида бормоқда.