Бугун
7
Ўзбек

Собослаи тиззасидаги жароҳат билан ҳам Венгрия миллий жамоаси ихтиёрида қолади

Футбол
10 ноябр, 05:00
«Ливерпул» яримҳимоячиси Миллатлар лигаси доирасидаги баҳсларда иштирок этиши мумкин.
Собослаи тиззасидаги жароҳат билан ҳам Венгрия миллий жамоаси ихтиёрида қолади
Foto: Getty Images
14.11.2026, 12:00 УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси Грузия Грузия - : - Венгрия Венгрия

Венгрия футбол федерацияси Доминик Собослаининг тиззасидан олган жароҳати сабаб миллий жамоа йиғинини тарк этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда баёнот берди.

Қайд этилишича, футболчи стандарт тиббий кўрикдан ўтган. Тизза боғламлари чўзилганига қарамай, миллий жамоа тиббий штаби сардорнинг имкон қадар тезроқ сафга қайтиши учун яқин кунларда барча чораларни кўради.

Бироқ унинг майдонга тушиши бўйича якуний қарор сўнгги дақиқада қабул қилинмаслиги мумкин. Шу боис Собослаининг иштироки борасидаги вазият ҳали аниқ эмас.

Маълумот учун, Венгрия миллий жамоаси 14 ноябр куни сафарда Грузияга қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия 17 ноябр куни Шимолий Ирландия миллий жамоаси билан ҳам куч синашади. Ҳар икки баҳс УEФА Миллатлар лигаси доирасида ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Грузия Грузия
  • Венгрия Венгрия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар