«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер ушбу мавсум якунлангач, профессионал футболчилик фаолиятини тугатиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Максимилиан Кох хабар берди.
Маълум қилинишича, Мюнхен клуби раҳбарияти 40 ёшли посбоннинг мавсум охирида фаолиятини якунлашига деярли ишонч ҳосил қилган. Нойернинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Қайд этилишича, «Бавария» афсонавий дарвозабон билан хайрлашув интервюсини ташкил этишни ҳам режалаштирмоқда. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча бу борада расмий қарорини эълон қилмаган.
Нойер жароҳатидан тузалгач, асосий таркибга қайтади ва мавсум охиригача жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб қолади.
Қайд этиш лозим, ҳозирда «Бавария» Бундеслигада 21 очко билан Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ мюнхенликлар Лорис Кариусни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади