«Челси» яримҳимоячиси Ромео Лавия фаолиятини Англия Премер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, белгиялик футболчига Бирмингҳэмнинг «Астон Вилла» клуби қизиқиш билдирмоқда.
22 ёшли яримҳимоячининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Маълумот учун, Лавия ушбу мавсум Англия Премер-лигасида саккизта баҳсда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери жамоани кучайтириш мақсадида трансфер бозоридаги имкониятларни ўрганмоқда.