Бугун
7
Ўзбек

Хаби Алонсо «Челси»да аввалги икки мураббийдан ёмонроқ натижа қайд этди

Футбол
10 ноябр, 01:20
    7
Лондонликлар АПЛнинг илк 10 турида 16 очко тўплади.
Хаби Алонсо «Челси»да аввалги икки мураббийдан ёмонроқ натижа қайд этди
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛдаги дастлабки 10 та учрашувда ўзидан аввалги икки мутахассисдан камроқ очко жамғарди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Мавсум бошида «Реал»дан келган испаниялик мураббий қўл остида лондонликлар 10 турда 16 очко тўплади ва турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Таққослаш учун, «Челси»нинг аввалги бош мураббийи Энцо Мареска дастлабки 10 ўйинда 18 очко жамғарган. Ундан кейин жамоани бошқарган Лиам Росениор эса худди шунча учрашувда 17 очко қўлга киритган. Шу тариқа, Алонсо натижалар бўйича ҳар икки мутахассисдан ортда қолмоқда.

Маълумот ўрнида, «кўклар» сўнгги турда «Сандерленд»га сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Лондон клуби навбатдаги учрашувини 21 ноябр куни «Лидс»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар