«Астон Вилла» таянч яримҳимоячиси Бубакар Камара бир қатор клублар эътиборини тортмоқда.
Fussball News нашри хабар беришича, франциялик 26 ёшли футболчига «Челси» ва «Интер» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоаси ҳам яримҳимоячининг хизматларига бефарқ эмас.
Манба таъкидлашича, бирмингҳэмликлар ўз футболчисини қўйиб юборишни истамаяпти. Шу билан бирга, Камара трансфери бўйича ҳозирча ҳеч қайси клуб билан расмий музокаралар олиб борилмаяпти.
Маълумот учун, Бубакар бу мавсумда барча турнирлар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этмоқда.