Live
2
Ўзбек

Алиссон: «Истагим — «Ливерпул»да қолиш»

Футбол
9 ноябр, 10:42
Алиссоннинг «Ливерпул» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Алиссон: «Истагим — «Ливерпул»да қолиш»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» дарвозабони Алиссон фаолиятини мерсисайдликларда давом эттириш истаги борлигини маълум қилди.

«Мен ҳар бир ўйинда майдонга тушишга эътибор қаратганман, аммо жамоада қолиш фикри мени хурсанд қилади. Бу кўплаб омиллар ва турли вазиятларга боғлиқ. Бироқ менинг истагим — «Ливерпул»да қолиш. Бу ерда ўзим ҳам, оилам ҳам бахтлимиз. Ҳали ҳам совринлар ютиш ва юқори савияда ўйнашга чанқоқман. Имкон қадар узоқ вақт энг юқори даражада футбол ўйнашни хоҳлайман. Менинг фикрларим шундай. Ҳозирги воқелик шундайки, биз ўз имкониятларимиз даражасида ўйнай олмаяпмиз. Бу ёмон футбол кўрсатяпмиз дегани эмас. Кўплаб учрашувларни яхши ўтказяпмиз, аммо ҳозирча барқарорлик етишмаяпти.

Бизнинг қўлимизда топ мураббий ва кучли футболчилар бор. Сабрли бўлишимиз керак. Бироқ футболчилар сифатида вақтни беҳуда сарфлашга ҳаққимиз йўқ», — дея Алисоннинг сўзларини BBC нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, Алиссоннинг «Ливерпул» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар