Live
2
Ўзбек

«Ливерпул» Камара трансфери бўйича фаолликни оширди

Футбол
9 ноябр, 11:02
Сенегаллик футболчининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охирига қадар амал қилади.
«Ливерпул» Камара трансфери бўйича фаолликни оширди
Фото: Getty Images

«Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара ҳамон «Ливерпул»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқда хабар берди.

Инглиз клуби футболчини қўлдан чиқармаслик учун унинг агентлари билан алоқаларни кучайтирди. Шу орқали мерсисайдликлар Камарага даъвогар бўлиши мумкин бўлган рақиб клублардан ўзиб кетишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, ҳозирда «Ливерпул» вакиллари эҳтимолий трансфер шартларини атрофлича ўрганмоқда. Бироқ ҳозирча «Монако» билан футболчининг трансфери борасида келишувга эришилмаган. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Transfermarkt портали Ламин Камаранинг трансфер қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда. Сенегаллик футболчининг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охирига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар