Live
2
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Гиббс-Уайтни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
9 ноябр, 11:51
Морган учун «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Тоттенҳэм» Гиббс-Уайтни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Ноттингҳэм Форест» яримҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk журналисти Грэм Бэйли хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, «тақачилар» бош мураббийи Роберто Де Зерби Жеймс Мэддисон ва Конор Галлаҳернинг узоқ муддат давомида жамоага ёрдам бера олишига шубҳа билан қарамоқда. Шу боис италиялик мутахассис Гиббс-Уайтни жамоага жалб этишдан манфаатдор.

«Тоттенҳэм» Англия миллий жамоаси яримҳимоячисини 2025 йилнинг ёзидаги муваффақиятсиз трансфер уринишидан кейин ҳам кузатишда давом этмоқда. Бироқ лондонликлар футболчи учун курашда «Манчестер Юнайтед» билан рақобатлашишига тўғри келиши мумкин.

Гиббс-Уайт бу мавсумда барча турнирлар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар