Live
2
Ўзбек

Нодир Абдураззоқов: «Россия ва Саудияга қарши ўйинлар фойдали бўлади»

Футбол
9 ноябр, 08:01
    6
Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилган ОКМК вингери бўлажак баҳслар олдидан ўз фикрларини билдирди.
Нодир Абдураззоқов: «Россия ва Саудияга қарши ўйинлар фойдали бўлади»
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси Россия (12 ноябр) ва Саудия Арабистонига (17 ноябр) қарши ўйинлар олдидан йиғинга киришди.

Узоқ танаффусдан сўнг жамоа чақирилган Нодир Абдураззоқов бўлажак рақиблар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Миллий жамоадан чақирув олиш ҳар бир футболчи учун ёқимли. Хурсанд бўлдим. Ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Суперлига ўйинидаги гол нишонлашимнинг (қўнқироқ қилиш ва рад жавобини олиш ишораси) миллий жамоага чақирилмаётганимга алоқаси йўқ эди. Аммо ижтимоий тармоқларда шундай талқин қилинди.

Россия ва Саудияга қарши ўйинлар биз учун фойдали бўлади. Россия жисмоний томондан кучли бўлса керак, Саудияда эса чемпионат кучли ва бу миллий жамоасига ҳам таъсир кўрсатса керак»,
— дея ОКМК вингерининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар