5-8 ноябр кунлари давомида Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди.
МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра, 23 та мамлакатдан 121 нафар спортчи қатнашган мусобақада ўзбекистонлик Санам Назарова бронза медалига сазовор бўлди.
Назарова медал йўлида Хитой, Ҳонгконг, Миср вакилларидан устун келди, аммо яримфинал босқичида ҳонгконглик бошқа бир рақибига имкониятни бой берди ва Жаҳон кубогини бронза медали билан якунлади.
Қиличбозлик. Санам Назарова Жаҳон кубоги совриндорига айланди
Бошқалар
9 ноябр, 07:48
Ўзбекистон вакили фақат ҳонгконглик рақибига мағлуб бўлди.
Foto: Olympic uz