Live
3
Ўзбек

Каннаваро: «Менимча, майдонда оғизни ёпиб, қўлларни тийиб туриш керак»

Футбол
6 ноябр, 21:30
    9
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи «Наполи» футболчиларига маслаҳат берди.
Каннаваро: «Менимча, майдонда оғизни ёпиб, қўлларни тийиб туриш керак»
Фото: Getty Images

«Наполи» клубининг собиқ футболчиси, ҳозирда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Неапол жамоасидаги муаммолар ҳақида фикр билдириб, футболчиларга маслаҳат берди.

«Менимча, майдонда оғизни ёпиб, қўлларни тийиб туриш керак. Қолган барча масалаларни кейинроқ кийиниш хонасида ҳал қилиш мумкин.

Дунёдаги энг яхши ғояларга эга бўлишингиз мумкин, аммо мураббий муваффақиятининг 80–90 фоизи футболчиларга боғлиқ», — дея Каннаваронинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it нашри.

Айни пайтда «Наполи» Италия А Серияси турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Массимилиано Аллегри шогирдлари навбатдаги турда чемпионат пешқадами «Лацио»га қарши майдонга тушади.

Ушбу учрашув Неапол клуби учун турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаш имконияти бўлади. Аввалроқ Аллегри клуб билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар