Live
1
Ўзбек

Непомянший: «Ўзбекистон — Россияга қарши ўйинда фаворит»

Футбол
11 ноябр, 05:55
    31
Ўз вақтида «оқ бўрилар»ни бошқарган россиялик мутахассис ўртоқлик баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди.
Непомянший: «Ўзбекистон — Россияга қарши ўйинда фаворит»
Foto: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоаси 12 октябр куни Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Бўлажак ўйин олдидан россиялик футбол мутахассиси, ўз вақтида Ўзбекистон миллий жамоасини бошқарган Валерий Непомняший ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистон миллий жамоаси — Жаҳон чемпионати иштирокчиси. Менинг фикримча, айнан ўзбекистонлик футболчилар ушбу учрашув фаворити ҳисобланади.

Россия футболчилари пайшанба куни муносиб ўйин кўрсатиш учун бор кучларини ишга солишларига тўғри келади»,
— дея Непомняшийнинг сўзларини келтиради «РБ Спорт» нашри.

Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги беллашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

31 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар