Бугун
7
Ўзбек

Кукуреля: «Ҳозирча «Реал»ни Европанинг энг кучли жамоаси деб ҳисоблайман»

Футбол
10 ноябр, 18:00
«Челси» собиқ ҳимоячиси мадридликларнинг ўйинига юқори баҳо берди.
Кукуреля: «Ҳозирча «Реал»ни Европанинг энг кучли жамоаси деб ҳисоблайман»
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ ҳимоячиси Марк Кукуреля айни пайтда «Реал»ни Европанинг энг кучли жамоаси деб ҳисоблашини билдирди. Унинг фикрича, мадридликлар яхши спорт формасига кирган ва барқарор ўйин намойиш этмоқда.

«Ҳозирги кунда биз «Реал»ни Европанинг энг яхши жамоаси деб ҳисоблаймиз. Улар ажойиб суръатга эришган, кўплаб яхши баҳслар ўтказишган. Жамоа жуда ишончли кўринмоқда», — деди футболчи.

Кукурелядан «Реал» «ПСЖ»га қараганда яхшироқ спорт формасидами, деб ҳам сўралди.

«ПСЖ» жуда яхши жамоа. Аммо ростини айтсам, уларнинг баҳсларини томоша қилмайман. Ҳатто «Барселона»га қарши ўйинини ҳам кўрмаганман. Умуман, футболни кам томоша қиламан. Бу менга ёқмагани учун эмас, шунчаки бошқа ишларим бор, фарзандларим билан вақт ўтказишим керак.

«ПСЖ»да ажойиб футболчилар бор ва улар кўп йиллардан буён битта лойиҳа устида ишламоқда. Аммо айни пайтда «Реал» менга кучлироқ кўринмоқда», — дея Кукурелянинг сўзларини келтиради Мundo Deportivо.

Маълумот учун, Марк Кукуреля ушбу мавсум аввалида «Челси»дан Мадриднинг «Реал» клуби сафига кўчиб ўтган эди,

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар