Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти «Фиорентина»да ижара асосида ўйнаётган Франко Мастантуононинг Италиядаги ўсишидан мамнун. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, «қироллик клуби» аргентиналик вингерни «Ривер Плейт»дан сотиб олиш учун сарфланган маблағни хато қарор деб ҳисобламаяпти.
Мадридликлар 19 ёшли футболчининг ривожланишини ижобий баҳоламоқда ва «Фиорентина»ни Франко учун муносиб жамоа деб билмоқда.
Маълумот ўрнида, «бинафшаранглилар» ёш ҳужумчини ушбу мавсум якунига қадар ижарага олган. Мастантуоно Флоренция клуби сафида барча мусобақалар доирасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди.
Футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган. Ҳозирча унинг ижара муддати тугаганидан кейинги тақдири ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади