Бугун
48
Ўзбек

«Арсенал» қишда вингер сотиб олмоқчи: тўрт нафар номзод бор

Футбол
10 ноябр, 17:00
Лондон клуби Эли Крупи, Эндрик, Алекс Баена ва Антонио Нуса вариантларини кўриб чиқмоқда.
«Арсенал» қишда вингер сотиб олмоқчи: тўрт нафар номзод бор
Foto: Getty Images

«Арсенал» қишки трансфер ойнасида қанот ҳужумчиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Тhe Independent хабарига кўра, лондонликлар бир нечта футболчининг номзодини ўрганмоқда.

«Канонирлар» учун асосий вариант 20 ёшли Эли Крупи ҳисобланади. Бироқ унинг ҳозирги клуби «Борнмут» франциялик футболчини келаси ёзгача сотишга рози бўлиши даргумон.

Шунингдек, «Атлетико» яримҳимоячиси Алекс Баена, «Реал» ҳужумчиси Эндрик ва «Лейпциг» вингери Антонио Нуса ҳам «Арсенал» қизиқишлари доирасида турибди.

Манба қайд этишича, лондонликларнинг трансфер бўйича режалари аввало айрим футболчиларнинг сотилишига боғлиқ. Шу сабабли Мартин Субименди ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Испаниялик яримҳимоячига «Реал», «Атлетико» ва «Челси» қизиқиш билдирмоқда.

Бугунги янгиликлар