Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россияга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида келажаги борасида ҳам тўхталди.
«Италия бош мураббийи бўлиш исташимни айтганим? Мен бу жамоада 20 йил ўйнаганман. Ҳар бир италиялик буни хоҳлайди. Интервюларим кенг миқёсда тарқалиб кетиши менинг айбим эмас. Мен профессионалман ва ҳозирда ҳар доим уйқудан турибор боримни Ўзбекистон миллий жамоасига беришни ўйлайман. Жанубий Америка миллий жамоаларидан бирини бошқаришим ҳақидаги хаыарлар эса шунчаки миш-миш.
UFA билан алоқаларимиз ажойиб. Шартномам 2027 йил кузигача мўлжалланган, аммо Осиё кубоги қолдирилганини инобатга олган ҳолда раҳбарият билан бу масалани ҳам муҳокама қилиб оламиз. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен фақат Ўзбекистон ҳақида ўйлаяпман.
Сизлардан илтимос қилардимки, ўйин, рақиб ва тактика ҳақида гаплашсак. Доим футболдан ташқари мавзулардаги саволлар берасизлар. Эртага кучли рақиб билан ўйнаймиз. Шу ҳақида гаплашайлик.
Машарипов, Ўрунов, Сергеев, Юсупов чақирилмагани? Улар билан ўртада ҳеч қандай зиддият йўқ.
Рақиблар танлаш? Мен раҳбариятга доим кучли рақиблар билан ўйнашимиз кераклигини айтаман. Натижа муҳим эмас. Камчиликларимизни билиб оламиз. Мана, Жанубий Корея билан ўйин бизда шиддат қандай бўлишини, 3 та вазиятдан 2 та гол уриб натижага эришиш мумкинлигини кўрсатди. Бу сафарги баҳслар ҳам шундай бўлади.
Кейинги режаларимиз? Январда легионерларсиз йиғин ташкил этамиз. Албатта, клубларни қийнмаган ҳолда. Март, июн, сентябр ойларида эса одатдагидек FIFA кунларини ўтказамиз», — дейди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон — Россия баҳси 12 ноябр куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.
Каннаваро: «Италия бош мураббийи бўлишни исташим рост, аммо ҳозир фақат Ўзбекистон ҳақида ўйлаяпман»
Футбол
11 ноябр, 07:35
10
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Россияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.
Foto: UFA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади