Эртага, 12 ноябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Россияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Бўлажак беллашув олдидан жамоалар вакиллари иштирокида ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйинга оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Маълум бўлишича, ушбу баҳсда Ўзбекистон футболчилари тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилади. Меҳмонлар эса қизил рангли либосларда ўйнайди.
Маълумот учун, мазкур баҳс ўртоқлик мақомида ўтказилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади