Бугун
7
Ўзбек

Россия миллий жамоаси футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида гапирди

Футбол
10 ноябр, 04:00
    8
Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси 12 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Россия миллий жамоаси футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
12.11.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Россия Россия

Россия миллий жамоаси ҳимоячиси Виктор Мелёхин Ўзбекистон миллий жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувидан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Ўзбекистон — 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси. Биз сафарда, Тошкентда ўйнаймиз. Мисрдаги учрашувда россиялик мухлислар анча кўп бўлганини эслайман.

Ишончим комилки, улар Тошкентга ҳам келишади», — дея Мелёхиннинг сўзларини келтиради «Чемпионат» нашри.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади. Баҳс Москва вақти билан соат 18:00 да, Тошкент вақти билан эса 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия миллий жамоаси 2022 йил феврал ойидан буён халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шу сабабли жамоа асосан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар