Бугун
7
Ўзбек

Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
10 ноябр, 00:05
    16
Россиялик футболчи жароҳати сабаб миллий жамоасининг ноябр ойидаги йиғинида иштирок этмайди.
Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
12.11.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Россия Россия

«Монако» яримҳимоячиси Александр Головин жароҳати сабаб Россия миллий жамоасининг ноябр ойидаги йиғинларида иштирок этмайди. Бу ҳақда футболчининг агенти Александр Клюев маълум қилди.

Головин Франция чемпионатининг 10-турида «Ле Манс»га қарши учрашувда жароҳат олган ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилган эди.

«Сашада жароҳат бор. У миллий жамоанинг ноябр ойидаги йиғинини ўтказиб юборади. Болдир мушагидан жароҳат олганми? Шунга яқин жойдан дейиш мумкин.

Тикланиш муддати бўйича «Монако» тиббий штабидан маълумот кутяпмиз», — деди Клюев «Спорт-Экспресс» нашрига берган интервюсида.

Шу тариқа, Головин Россия миллий жамоасининг Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия 12 ноябр куни Ўзбекистон меҳмони бўлади. Шундан сўнг жамоа Краснодарда Венесуэла миллий жамоасини қабул қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон – Россия учрашувини тожикистонлик ҳакам бошқариши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар