Live
1
Ўзбек

«Реал» ходимларининг умумий харажатлари 707 миллион еврога етди

Футбол
11 ноябр, 04:00
Мадрид клуби иш ҳақи ва трансфер амортизацияси учун рекорд даражада маблағ сарфламоқда.
«Реал» ходимларининг умумий харажатлари 707 миллион еврога етди
Foto: Getty Images

«Реал» молиявий харажатлар ҳажми бўйича янги рекорд ўрнатди. Флорентино Перес раҳбарлигидаги клуб ходимлар учун сарфланадиган маблағлар ва футболчилар трансфери билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада оширган.

Derbyderbyderby.it нашрининг 2Playbook.com маълумотларига таяниб хабар беришича, клубнинг барча ходимлари учун иш ҳақи харажатлари ҳамда янги трансферлар бўйича амортизация тўловлари жами 707 миллион еврога етган.

Трансферлар, шартномаларни узайтириш ва футболчиларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқлари амортизацияси «Реал» харажатларининг ошишига сабаб бўлган. Шу билан бирга, клубнинг юқори даромадлари ва барқарор тижорий фаолияти бундай молиявий мажбуриятларни қоплаш имконини бермоқда.

Маълумот учун, трансфер амортизацияси — футболчини сотиб олиш учун сарфланган маблағнинг унинг шартнома муддати давомида молиявий ҳисоботларда босқичма-босқич акс эттирилишидир.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Флорентино Перес раҳбарлигида молиявий барқарорликни сақлаш ва тижорий даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар