Эндрик кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабабли январ ойида «Реал»ни тарк этишга қарор қилди. АS нашри хабарига кўра, 20 ёшли ҳужумчини ижарага олишга «Рома» ва «Спортинг» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Португалия клуби бош мураббийи Паулу Фонсека аввал Эндрик билан «Лион»да бирга ишлаган. Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда Франция жамоасида ижара асосида тўп тепган. «Спортинг» аллақачон ҳужумчини мавсумнинг иккинчи ярми учун таркибга қўшиш борасида амалий қадамларни ташлаган.
Шу билан бирга, Эндрик ҳали қайси клубда фаолиятини давом эттириш борасида якуний қарорга келмаган. У ижара вариантидан ташқари, «Реал» футболчига бўлган ҳуқуқларнинг бир қисмини сақлаб қолиши ёки қайта сотиб олиш имкониятига эга бўлиши шарти билан тўлиқ трансферни ҳам истисно қилмаяпти.
Маълумот учун, Эндрик ушбу мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда еттита баҳсда қатнашиб, жами 140 дақиқа майдонда бўлган. У фақат бир марта — «Севиля»га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабали баҳсда асосий таркибда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 2024 йил ёзида «Палмейрас»дан «Реал»га кўчиб ўтган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади