«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Эмил Хески «Реал»да ўйин амалиёти камайиб бораётган Трент Александер-Арнолдга фаолиятини «Бавария»да давом эттиришни маслаҳат берди.
«Бавария» клубига ўтиш Трент учун яхши қадам бўларди. Бундеслига рақобатга бой чемпионат. У ерда чемпионатнинг энг катта клуби сафида ўйнаш имкониятига эга бўларди. Бу унинг учун ажойиб танлов бўлиши мумкин. Гарчи мен унинг яна «Ливерпул»га қайтишини кўришни истасам ҳам. Унинг ҳимоячи сифатидаги ўйинида айрим камчиликлар муҳокама қилинади. Аммо Трентнинг кучли жиҳатлари бу камчиликлардан устун туради. Унинг ҳужумларга қўшилиши ва жамоага ҳужумда берадиган фойдаси ушбу камчиликларни кўп марта қоплайди», — дея Хескининг сўзларидан келтиради Bayern & Germany нашри.
Эслатиб ўтамиз, Трент 2025 йил май ойида «Ливерпул»дан «Реал»га кўчиб ўтган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2031 йил июн ойига қадар мўлжалланган.