Бугун
48
Ўзбек

Винисиус «Реал» асосий таркибидаги ўрнини йўқотди

Футбол
11 ноябр, 12:17
    17
Бразилиялик вингер 2018 йилдан буён Мадрид клуби сафида ўйнамоқда.
Винисиус «Реал» асосий таркибидаги ўрнини йўқотди
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Винисиус юзага келган вазиятни тушунмоқда ва бош мураббий Жозе Моуринионинг қарорини ҳурмат қилмоқда.

Бразилиялик футболчи таркибдаги ўрнини қайтариб олиш ва яна ўйинлар тақдирини ҳал қила оладиган футболчига айланиш учун астойдил меҳнат қилиш ниятида.

Маълумот учун, Винисиус бу мавсумда барча турнирлар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

«Реал» Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Барселона»дан уч очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

17 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар