«Манчестер Сити» АПЛнинг навбатдаги турида «Ноттингҳэм Форест»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу Энцо Мареска шогирдларининг чемпионатдаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди. Жамоа бундан аввал «Астон Вилла»га 1:2, «Брайтон»га эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Squawka маълумотига кўра, «шаҳарликлар» Англия олий дивизиони тарихида мавсумни кетма-кет 7 та ғалаба билан бошлаб, кейинги 3 та учрашувда мағлуб бўлган иккинчи жамоага айланди.
Бундай ҳолат илк бор 1904/1905 йилги мавсумда кузатилган. Ўшанда «Шеффилд Уэнсдей» худди шундай натижа қайд этган. Шу тариқа, манчестерликлар 121 йил аввалги антирекордни такрорлади.
Айни пайтда «Манчестер Сити» 10 та турдан сўнг 21 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Арсенал» ҳисобида эса 27 очко мавжуд.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади