Live
3
Ўзбек

Моуринио «Реал»га қайтгач, 16 ўйиннинг 14 тасида ғалаба қозонди

Футбол
8 ноябр, 02:30
    28
Эътиборлиси, Жозе қайтганидан буён жамоа бирор марта ҳам дуранг натижа қайд этмаган.
Моуринио «Реал»га қайтгач, 16 ўйиннинг 14 тасида ғалаба қозонди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг 12-турида «Валенсия»ни сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу натижа Жозе Моуринионинг жамоа бош мураббийлигига қайтганидан кейинги 14-ғалабаси бўлди.

Португалиялик мутахассис қўл остида мадридликлар ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 16 та учрашув ўтказиб, уларнинг 14 тасида ғалаба қозонди. Қолган икки баҳсда эса мағлубиятга учради.

«Реал» Испания чемпионатида «Атлетико»га 1:2, «Бетис»га эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Эътиборлиси, Моуринио қайтганидан буён жамоа бирор марта ҳам дуранг натижа қайд этмаган.

Айни пайтда «қироллик клуби»нинг барча мусобақалардаги кетма-кет ғалабалари сони 8 тага етди. Мадридликлар сўнгги мағлубиятдан кейин барқарор натижалар кўрсатмоқда.

Аввалроқ Моуринио Чемпионлар Лигаси доирасида «Реал» мураббийлари орасидаги энг яхши натижани қайд этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

28 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар