Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг 12-турида «Валенсия»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Арда Гулер ва Килиан Мбаппе самарали ҳаракатлари билан ажралиб турди.
Туркиялик яримҳимоячи 36-дақиқада гол урди, 75-дақиқада эса Мбаппенинг голига ассистентлик қилди. Франциялик ҳужумчи ушбу вазиятдан фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Madrid Xtra маълумотига кўра, Гулернинг Мбаппега берган голли узатмалари сони 13 тага етди. Бу кўрсаткич бўйича у Винисиус Жуниорга тенглашиб, 1-ўринни бўлишиб турибди. 3-ўринда 9 та ассист билан Жуд Беллингҳэм бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гулер 2023 йил ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда. Мбаппе жамоага 2024 йилда келиб қўшилган. Винисиус эса 2018 йилдан бери Мадрид клубида тўп тепмоқда.